ПАХТА БЎЛАКЧАЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН ҚОБИРҒАЛИ КОЛОСНИКЛАРГА ТАЪСИРИ НАТИЖАСИДАГИ ҲАРАКАТИ
Keywords:
Аррачали барабан, қобирғали колосниклар, пахта, йирик ифлослик, импульс, уринма, нормал, тезликAbstract
Аррачали барабан арра тишларига маҳкамланган пахта бўлакчаларини қобирғали колосникларга урилиб таралишида пахтадан йирик ифлосликларни ажралишида колосниклар таъсирида пахта бўлаги ва йирик ифлосликларнинг харакати импльснинг сақланиш қонунидан фойдаланиб ўрганилди. Ҳаракат миқдорининг ўзгариш теоремасига асосан пахта бўлакчалари ва йирик ифлосликларнинг қобирғали колосникларга таъсири натижасида улар уринма τ ва нормал η ўқ бўйича харакатланишини инобатга олиб, пахта бўлакчалари ва йирик ифлосликларни уринма ва нормал ўқ бўйича ҳаракат тенгламалари тузилди. Тенгламаларнинг ечимлари асосида пахта бўлакчаларини йирик ифлосликлар билан биргаликда қобирғали колосникларга таъсири натижасида пахта бўлакчаларидан йирик ифлосликларни ажралиши белгиловчи графиклар олинди. Бунда колосниклардаги қобирға баландлигини h2=3мм катталигида пахтадан йирик ифлосликларни самарали ажралиши юзага келиб, пахта бўлакчалари тезлигининг ошишида пахтадан йирик ифлосликлар ажралишини жадаллашиши, тезликнинг камайишида эса пахта бўлакчалари таркибидан йирик ифлосликлар ажралишини камайиши таҳлил қилинди.
References
1. Пахтани дастлабки қайта ишлаш (ўқув қўлланма). Э.Зикриёевнинг умумий тахрири остида. Тошкент. «Меҳнат», 2002.- 408 б.
2. Бородин П.Н., Иногамов А.Х. Разработка и освоение серийного производства нового пильного очистителя хлопка-сырца от крупного сора. Отчет о НИР. ОАО “Paxtasanoat ilmiy markazi”. Ташкент, 2012.
3. Пахтани дастлабки ишлаш бўйича справочник. Ф.Б. Омоновнинг умумий тахрири остида. “Пахтасаноат илмий маркази” АЖ. Тошкент “Voris nashriyot”. 2008.- 413 б.
4. Пахтани дастлабки ишлашнинг мувофиқлаштирилган технологияси (ПДИ 70 –2017). А.С. Камаловнинг умумий таҳрири остида. Тошкент, 2017, 91 б.
5. Р.Ш.Сулаймонов, Ш.Ш.Шухратов. Пахтани йирик ифлосликлардан тозалашда қобирғали колосниклар таъсирининг тадқиқоти. ФарПИ., и.т.ж., Фарғона. 2025, махсус сон №4, 13-19 б.


