ҲАРБИЙ ТИББИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ҚОНУНЛАР ИЖРОСИ УСТИДАН НАЗОРАТНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Keywords:
ҳарбий тиббий хизмат, прокурор назорати, қонунлар ижроси, ҳарбий прокуратура, тиббий экспертиза, санитария-эпидемиологик хавфсизлик, ҳарбий хизматчилар ҳуқуқлари, техник-ҳуқуқий стандартларAbstract
Ушбу мақолада ҳарбий тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида қонунлар ижроси устидан прокурор назоратининг ҳуқуқий асослари комплекс таҳлил қилинган. Тадқиқотда прокурор назоратининг конституциявий мақоми, “Прокуратура тўғрисида”ги Қонун, соҳавий қонун ҳужжатлари, халқаро гуманитар ҳуқуқ нормалари ҳамда прокуратура органларининг идоравий ҳужжатларининг ўзаро боғлиқлиги очиб берилган. Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий-тиббий муассасалар фаолиятида қонунийликни таъминлаш, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг соғлиқни сақлашга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишда прокурор назоратининг ўрни асослаб берилган. Мақолада ҳарбий госпиталлар, санитария-эпидемиологик объектлар, тиббий таъминот омборлари ва ҳарбий-тиббий экспертиза фаолияти устидан назорат ўтказишнинг махсус техник-ҳуқуқий механизмлари таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари ҳарбий тиббий хизмат соҳасида прокурор назоратини такомиллаштиришга қаратилган илмий хулоса ва амалий таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилади
References
1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон.
2. Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2020 й., 03/20/603/0071-сон.
3. Ўзбекистон Республикаси “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.02.2024 й., 03/24/909/0133.
4. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон;
5. Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон;
6. Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 03/24/928/0384-сон;
7. Ўзбекистон Республикасининг “Психиатрия ёрдами тўғрисида”ги Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон;
8. Ўзбекистон Республикасининг “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 03/25/1041/0209-сон;
9. Ўзбекистон Республикасининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон;


